Олимлар хавотирда: сув захиралари кескин камаймоқда

Охирги 20 йил ичида тупроқнинг намлиги 2000 гига тоннага камайди – бу 2002-2006 йилларда Гренландияда йўқолган муз миқдоридан икки баробар кўп.

Муаммо нима?
Мельбурн университети олимларининг маълум қилишича, иқлим ўзгариши туфайли қуруқликдаги сув захиралари – тупроқ, дарёлар, кўллар ва қор қопламлари кескин камаймоқда. Илк натижалар нотўғри бўлиши мумкин, деб ўйлашган, бир йиллик текширувлардан сўнг эса хавотир тасдиқланган.

Асосий сабаблар ва оқибатлар:
✅ Сувнинг қуруқликдан океанга кўчиши.
✅ Денгиз сатҳининг кўтарилиши.
✅ Қутблар жойлашувининг ўзгариши.
✅ Экстремал қаҳатчилик ва тошқинлар сонининг ошиши.

Қишлоқ хўжалиги хавф остида
Илмий таҳлилларга кўра, сув танқислиги экин етиштиришга жиддий таъсир қилмоқда. Иссиқ об ҳавода ўсимликлар кўпроқ сув талаб қилади. Шу билан бирга, экстремал ҳаво ҳодисалари – қаҳатчилик ёки кучли ёмғир – тупроқдаги сувни тикламайди, балки инқирозни кучайтиради.

Дунёдаги сув мувозанати ўзгармоқда
Тадқиқот шуни кўрсатдики, планетадаги намлик камайиши ҳатто Ернинг айланишига таъсир қилмоқда. Бу эса сув танқислигининг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки глобал экотизим учун ҳам жиддий таҳдид эканини кўрсатади.