Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тонировка қоидаларини бузганлик учун белгиланган жаримани 25 бараварга камайтириш ташаббуси билан чиқди. Мазкур таклиф Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 126-1-моддани киритишни назарда тутади. Унга кўра, тонировка қилиш шартларини бузган ҳайдовчиларга 1 БҲМ (375 минг сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин.
Ҳозирги кунда амалдаги 126-модда асосида 25 БҲМ (9,375 миллион сўм) миқдорида жарима белгиланган. У транспорт воситаларига ойнани кўзгусимон ёки рухсатсиз қорайтириш (тонировка) қоидаларини бузиш ҳолатларига нисбатан қўлланилади.
Мазкур қонун лойиҳаси 11 апрелга қадар муҳокама қилинади.