Қашқадарёда бир гуруҳ газ мансабдорлари судга тортилди

2025 йил 14 феврал куни жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди биносида бир гуруҳ газ соҳаси ходимларига нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, А.Б “Ғузортумангаз” газ таъминоти бўлими Суюлтирилган газ хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У суюлтирилган газ миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланган ҳудудлар кесимидаги графикларга бўйича таъминланиши белгиланганидан хабардор бўлсада, “Ғузортумангаз” газ филиали газ баллонлари ўрнатувчи чилангари Т.А. ва суюлтирилган газ бўйича техник ҳисобчи Т.Х билан олдиндан ўзаро тил бириктирган.

Улар икки маҳалладаги табиий газ тармоғига ўтказилган ва вафот этган аҳоли хонадонларига 2020 йилнинг март- сентябрь ойларида сохта реестрлар расмийлаштириб, фуқароларнинг имзоларини сохталаштириб ҳамда вафот этган фуқароларга чиқим қилишган. Фуқароларга 66.820 кг. имтиёзли нархда 74.838.400 сўмлик маиший газ баллонларни чиқим қилишиб, имтиёзли нархдаги 74.838.400 сўм пулларни гўёки фуқаролар номидан кирим қилишиб, суюлтирилган газ фонди маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.

Б.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий шериги Т.А ва Т.Х билан юқоридаги жиноятни яшириш мақсадида такроран сохта реестрлар расмийлаштириб, давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Бундан ташқари у ўнга яқин шериклари билан амалда тарқатилмаган 89.540 кг суюлтирилган газ маҳсулотларини “Е-GAZ Billing” дастурига тарқатилганлиги ҳақида сохта маълумотларни киритишга эришиб, имтиёзли нархдаги 100.284.800 сўмлик суюлтирилган газ фонди маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Б.А. мазкур қилмишини яшириш мақсадида ойлик ёзма ҳисоботларга такроран сохта ёзув ва маълумотлар киритиб, истеъмолчиларнинг хабарисиз уларнинг номидан терговда аниқлаш имкони бўлмаган “PAYNET” шохобчасидаги тўлов тизими орқали аҳоли истеъмоли учун бериладиган имтиёзли нархдаги 100.284.800 сўм тўловни нақд пул шаклида тўлаган.

“Ғузортумангаз” газ таъминоти бўлими Суюлтирилган газ бўйича етакчи муҳандиси сифатида ишлаган Т.А эса техник ҳисобчи билан тил бириктириб, фуқароларга 19.580 кг. имтиёзли нархда 21.929.600 сўмлик маиший газ баллонларни чиқим қилишиб, имтиёзли нархдаги 21.929.600 сўм пулларни гўёки фуқаролар номидан кирим қилишиб, 19.580 кг. суюлтирилган газ фонди маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.

Н.Х. эса “Ғузортумангаз” газ таъминоти бўлими чилангар таъминотчиси сифатида ишлаган. У жами 196 та истеъмолчиларга 18.120 кг бўлган имтиёзли нархдаги 20.294.400 сўмлик суюлтирилган газни терговда аниқлаш имкони бўлмаган шахсларга сотиб юбориб ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Суд мажлисида айбланувчилар ўз айбларини инкор этишди. Бироқ айблар фактлар,ҳужжатлар ва гувоҳлар кўрсатмаси асосида тасдиқланган.

Якуний суд ҳукмига кўра, Б.А.га 2 йил 8 ой 10 кун озодликни чеклаш жазосини қисман қўшиб, ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда яшаш уйидан кеч соат 22:00дан соат 06:00га қадар чиқиши чекланган ҳолда 3 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Қолган айбланувчиларга нисбатан бўлган ишлар тугатилган ва улар жазодан озод этилган. Етказилган моддий зарарлар қопланган.

Мазкур суд иши Олий суд порталидан олинди.