Корхонани тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайдиган ҳолатлар белгиланди

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди:

(а) охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган;

(б) бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган;

(в) «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармони 12-банди.