Иситиш мавсуми бўйича муҳим ўзгариш: газ истеъмоли нормаси камаяди

1 апрель санасидан бошлаб мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли учун белгиланган базавий меъёр 500 куб метрдан 100 куб метрга туширилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги ёзмоқда.

Бу ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилда қабул қилинган 204-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Дастлаб ушбу ўзгариш март ойида жорий этилиши режалаштирилган эди. Бироқ, об-ҳаво шароитининг кутилганидан совуқ бўлиши сабабли Давлат раҳбарининг топшириғига биноан, 500 куб метрлик меъёрни 2025 йил 1 апрелигача сақлаб қолиш бўйича қарор қабул қилинганди.

Эндиликда, 1 апрелдан бошлаб табиий газ истеъмоли учун жорий қилинган чеклов янгиланади ва базавий меъёр 100 куб метрни ташкил этади.