Шаҳарда ўтказилаётган иккита йирик халқаро тадбир – “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити ва Иқлим форуми муносабати билан эртага, 1 апрелдан Самарқанд ОТМлари талабаларига режадан ташқари таътил берилади.
Хусусан, Самарқанд давлат университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти (марказий бино), Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон-Фин Педагогика институти.
Ушбу таълим масканларида ўқув жараёни 7 апрелдан қайта тикланади, қолдирилган дарслар ёзги таътилнинг биринчи кунларида қопланади”, — дейилади хабарда.