Андижондаги масжид таҳоратхонаси портлашида 3 киши ҳалок бўлгани айтилди

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том конструкцияларига зарар етган, бироқ ёнғин содир бўлмаган.

Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

Воқеа жойига мутасадди раҳбарлар етиб борган, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда ФВВ генерал-майор Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.