ЖИБ Чуст тумани суди раиси ёрдамчисини калтаклагани учун жаримага тортилди

Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раиси Жаҳонгир Ёқубхўжаев ўз ёрдамчисини калтаклагани учун интизомий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда СОК матбуот котиби Турсунали Акбаров маълум қилди.

Унга кўра, Наманган вилояти судьяларининг малака ҳайъати Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раисига нисбатан жарима тариқасидаги интизомий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилган. Акбаров жарима миқдорига аниқлик киритмади.

Манбаларнинг хабар беришича, Ёқубхўжаев ўртача ойлик маошининг 15 фоизи миқдорида жаримага тортилган.