Асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Forbes нинг энг бой одамлари рўйхатига биринчи марта Ўзбекистон номидан киритилди. Бунгача Усмонов Россия фуқароси сифатида бу рўйхатдан жой олар эди.
Унинг бойлиги 16,7 млрд доллар бўлиб, Forbes рейтингида 125-ўринни эгаллаб турибди.
Алишер Усмонов 2022 йилдан бери Тошкентда яшаётгани сабаб Forbes уни Ўзбекистон номидан рўйхатга қўшган бўлиши мумкин.