Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қосим-Жўмарт Тўқаев 3-4-апрел кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Қозоғистон президенти Самарқандда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитида иштирок этади ва қатор учрашувлар ўтказади.