Болаларга нисбатан қўполлик қилган 2 нафар ИИБ ходимига ҳайфсан эълон қилинган — Омбудсман

Бу ҳақида АОКА да Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари томонидан риоя этилиши ҳолати таҳлили мавзусида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

2024 йил давомида Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмани котибиятига бола ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилиши юзасидан жами 1064 та мурожаат келиб тушган. Шахсан болалардан келиб тушган мурожаатлар 44 тани ташкил қилади. Улар орасида вояга етмаган қиз болаларнинг улуши 61,4 фоизни ташкил этади.

Болалар омбудусмани сўрови ва кейинги кузатувлари доирасида мутасадди идоралар томонидан болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 18 та маъмурий ҳамда 14 та жиноий иш қўзғатилган.

Зўравонликни бартараф этиш бўйича 4 нафар вояга етмаган болаларга ҳимоя ордери берилган. Болаларга нисбатан қўполлик қилган 2 нафар ИИБ ходимларига ҳайфсан эълон қилинган.