Венадаги Амалий санъатлар университети сунъий интеллектни талабаликка қабул қилди дунёдаги биринчи олийгоҳ бўлди. Flynn деб номланган сунъий интеллект энди дарсларда қатнашади, мунозараларда иштирок этади ва бошқа биринчи курс талабалари каби баҳолар олади.
Хатто Flynn’нинг қабул жараёни ҳам оддий талабаларники каби бўлган. Университет таъкидлашича, ҳозирда талабанинг одам бўлиши кераклигини талаб қилувчи ёзма қоидалар мавжуд эмас. Шу сабабли сунъий интеллект таълимга қабул қилинган.