Туркияда Истанбулдан Бодрумга учаётган Pegasus Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти чақмоқ уришига қарамай, хавфсиз тарзда қўнди, дея ёзмоқда «Zamon.uz«.
Дастлаб Бодрумнинг Милас аэропортига қўниши режалаштирилган самолёт, ноқулай об-ҳаво туфайли йўналишини ўзгартириб, Эгей минтақасидаги Даламан аэропортига қўндирилган эди.
Хабар берилишича, ҳаво шароити яхшилангач, самолёт яна Бодрум томон парвоз қилган. Аммо парвоз вақтида кутилмаган ҳолат юз берган — самолётни яшин урган. Воқеа самолёт бортидаги йўловчилар учун ваҳимали бўлсада, ҳеч кимга зарар етмаган.
Самолёт охир-оқибат Бодрумга муаммосиз қўнган. Техник мутахассислар томонидан ўтказилган текширувларда ҳаво кемасида ҳеч қандай жиддий носозлик аниқланмаган. Воқеа Туркия ижтимоий тармоқларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, кўпчилик учувчилар ва экипаж аъзоларининг ҳушёрлигига ва самолётнинг техник барқарорлигига қойил қолди.