Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

Президент қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи, камбағал оилалар реестридаги ва моддий аҳволи бўйича кам таъминланган деб топилган оилаларга электр ва газ учун компенсация тўланади.

Электр энергияси учун – ойига 150 кВт соатгача базавий меъёрдан ортиқ ишлатилган қисми учун;

Табиий газ учун – иситиш мавсумида ойига 250 куб, бошқа вақтда 150 куб метргача ортиқ ишлатилган қисми учун, базавий ва оширилган нархлар орасидаги фарқ қоплаб берилади.