Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади

Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ҳукумат қарорига кўра, белгиланган тоифадаги талабалар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (ГПА) 3,5 ва ундан юқори бўлган талабаларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.

Маълумот учун, таълим кредити талабаларга ўқиш даврида ажратилади. Талаба ўқиш даврида кредитнинг фоизини тўлаб боради, асосий тўловлар ўқишни тамомлаганидан 2 йил ўтиб бошланади. Янги қарорга кўра, агар талаба имтиёзли тоифадаги бўлса (боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож), фоизни давлат тўлиқ қоплаб беради.