10 апрелдан бошлаб Хитой АҚШдан келадиган барча товарларга бож жорий этади. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) маълум қилди.
«АҚШдан импорт қилинадиган барча товарларга жорий тариф ставкасидан 34 фоиз юқори бож қўйилади», — дейилган CCTV Хитой Давлат кенгашининг тариф комиссияси низом матнидан иқтибос келтирган ҳолда.
Хитойнинг бу ҳаракати Америка Қўшма Штатларига юборилган хитой товарларига нисбатан АҚШнинг тариф сиёсатига жавоб бўлган.
«АҚШнинг бу амалиёти халқаро савдо қоидаларини бузади, Хитойнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий путур етказади ва одатий бир томонлама безорилик амалиёти ҳисобланади», – дейилган баёнотда.