Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия пойтахти Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларида иштирок этади”, деди Асадов парламентлараро иттифоқнинг Тошкентдаги ассамблеяси чоғида.
Асадов бу масала Ўзбекистон раҳбарининг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида муҳокама қилинганини билдирган.