Президент Администрациясининг собиқ раҳбари Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Бекобод тумани ҳокими лавозимига Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланди. У 1974 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Иқтисодчи, давлат бошқарувида катта тажрибага эга.

Низомиддинов ўз вақтида Вазирлар Маҳкамаси агросаноат мажмуаси котибияти мудири, Президент администрациясининг ижро этувчи аппарати раҳбари, 2018—2022 йилларда эса Президент администрацияси раҳбари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, у Шавкат Мирзиёев бош вазирлик қилган пайтда унинг ёрдамчиси сифатида ҳам ишлаган.

2022 йилда Президент администрацияси раҳбарлиги лавозимидан “саломатлиги туфайли” бўшатилган. Кейинчалик Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритди.