“Ўзатом” агентлиги 2024 йил декабр ойида Самарқандда бўлиб ўтган Атом энергиясини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш бўйича халқаро конференцияга 5,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда давлат харидлари порталидеги маълумотларда келтирилган.
Шу тариқа, Ўзбекистон Президенти администрациясига 100% тегишли бўлган “Interforum” ДУК “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комплекс хизматларни тақдим этди. Конференция 5 декабр куни ўтган бўлиб, унинг ташкил этилиши давлат бюджетига 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағга тушган.
Бундан ташқари, 1,9 миллиард сўм “Самарқанд Touristic Centre” МЧЖга сарфланган. 2024-йилнинг 4-6-декабр кунлари расмийлар Самарқанддаги меҳмонхоналарда 1-4 кечагача тўхташган.
“Ўзатом” раҳбари Азим Ахмедхўжаев 4,9 миллион сўмлик хонда турган.

МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Мариано Гросси турган президент люкс хоналари нархи бир кеча учун 25 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади.
Меҳмонхоналар бўйича тақсимлаш:
- Hilton Garden Inn Sogd – 19 киши – 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача (1 кишига бир кеча учун);
- Savitsky Plaza – 23 киши – 1 миллион сўмдан 1,2 миллион сўмгача (1 кишига бир кеча учун);
- Hilton Samarkand Regency – 12 киши – 2 миллиондан 7,5 миллион сўмгача (1 кишига бир кеча учун);
- Silkroad by Minyoun – 9 киши – 1,7 миллиондан 6,1 миллион сўмгача (1 кишига бир кеча учун).
Мажлис хоналари (meeting rooms) ижараси учун 578 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўланган, 4-5-декабр кунлари овқатланишни ташкил этиш 973 миллион сўмдан ортиқ, техник жиҳозлар ва қўшимча хизматлар учун эса 98 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.
Бошқа йирик шартномалар “Ўзатом” агентлиги 27 та авиачипта учун 301 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган.
Шунингдек, 194 миллион сўм тўртта видеоролик учун ажратилган, мазкур шартнома “Сафаев Анвар Надирович” ЯТТ билан тузилган.

2024 йил апрел ойида “Ўзатом” “Атом энергетикасининг асослари” йўналишида ҳар бири 74 соатлик бўлган учта ўқув гуруҳи учун курслар ташкил этишга 126 миллион сўм сарфлади.
Курслар “ММФИ” МТЯУ (Москва) бош университетининг ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ўтказилди. Радиациявий хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш мавзусида тингловчиларга, масалан, Беларус тажрибаси тақдим этилди.
Тингловчилар орасида “Ўзатом” бош мутахассиси, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқалар бор.


26 март куни Ўзбекистон ва Россия Федерацияси катта қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳаси истиқболларини муҳокама қилгани маълум бўлди. Маълумот учун, “Ўзатом” атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги 2018 йил 19 июлда ташкил этилган. Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ўз ичига олади.