Президенти Дональд Трамп жорий этган янги божлар сабабли iPhone АҚШда ишлаб чиқарила бошланса, унинг нархи уч баравар ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Wedbush Sеcurities молиявий компанияси таҳлилчиси Ден Айвзга кўра, iPhone нархи, тахминан, 3500 долларгача қимматлашиши мумкин. Мутахассис буни ҳозирда Осиёда мавжуд мураккаб ишлаб чиқариш экотизимини қайта яратиш зарурати билан изоҳламоқда.
Телефонларни Ғарбий Виржиния ва Нью Жерси штатларидаги заводда ишлаб чиқарасиз. Бу 3500 долларлик iPhone бўлади, деди у.
Юқоридаги заводлар компьютер микросхемаларини ишлаб чиқаради. Айвз ҳатто ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизини АҚШга кўчирилиши тахминан 30 миллиард долларга тушиши ва 3 йил талаб этишини айтди.
Смартфон қисмларини ишлаб чиқариш ва йиғиш ўнлаб йиллар олдин Осиёга кўчирилган. Чунки Америка компаниялари асосан дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва маҳсулот дизайнига эътибор қаратади. Бу ҳаракат Apple’ни дунёдаги энг қиммат компаниялардан бирига айлантиришга ёрдам берди.