Ўзбекистонда экологик носоз деб топилган машиналар ҳайдовчиларига чора кўрилади

Экология вазирлиги маълум қилишича, “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида юрган автомобилларнинг экологик ҳолати текширилади.

Қоидаларга жавоб бермайдиган транспорт воситалари ҳайдовчиларига Маъмурий жавобгарлик кодекси асосида чора кўрилади.

Тадбир 2 босқичда ўтказилади:
🔸1-босқич: 10 апрел – 10 май
🔸2-босқич: 10 август – 10 сентябрь (Тошкентда 10 сентябрь – 10 октябрь).