АҚШ Хитойдан келадиган импорт товарлари учун божларни 145 фоизгача оширди

Бундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган 125% божга фентанил тарқалишига қарши курашиш учун 20% қўшимча тариф ҳам қўшилди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо муносабатлари ҳануз кескин. Апрель ойи бошида Трамп Хитой маҳсулотларига 34% бож жорий қилди. Жавобан Хитой ҳам АҚШ маҳсулотларига шунча бож қўллади.

Кейин Трамп божни 104% гача, сўнгра 125% гача оширди. Хитой 84% бож билан жавоб берди. АҚШ янада божларни кўтариб, жами 145% га етказди.