Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани “Янги Ўзбекистон” шоҳ кўчаси бўйлаб “CAEX» савдо кўргазмалар уйидан “Янги Ўзбекистон” боғининг кириш қисмигача бўлган ҳудудда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаковнинг тегишли фармойиши эълон қилинди.
Маълум қилинишича, Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ер ости туннели қурилиши бошланиши режалаштирилган.
“Мазкур йўл қисми жорий йилнинг 12 апрелдан 1 сентябргача ёпилади»,- дейилади хабарда.