1912 йил 15 апрель. “Чўкмас кема” деб аталган Титаник муз қояга урилиб, бор-йўғи 2 соат 40 дақиқа ичида океан тубига ғарқ бўлди. Бу инсонлар хотирасида абадий қолган фожеа бўлди.
Кемада жами 2224 нафар одам бор эди. Улардан 710 нафари омон қолди, 1514 нафари ҳалок бўлди. Фақат бойлар эмас, шон-шараф, иззат ва жасорат ҳам у кунда синовдан ўтди.
Энг қизиғи:
Титаникни қурган “White Star Line” компаниясининг раҳбари Ж. Брюс Исмей тирик қолган. У қутқарув қайиғида ўрнини бола ёки аёлга бермасдан, ўз жонини асраб қолган. Бу ҳаракати учун оммавий танқид ва нафратга учраган.
Омон қолганлар орасида яна бир машҳур шахс – “Чўкмайдиган Молли Браун” ҳам бор. У бошқаларни қутқаришга ёрдам бергани учун инсонпарварлик тимсолига айланган.
Титаник фожеаси бизга хотиржамлик ва ҳавоға берилган ғурур қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб туради. Бу наfaqat тарих, балки инсон хаёти ва инсонийлик синовидир.