Жаҳон статистикасига кўра, дунё бўйлаб 500 миллион нафардан ортиқ инсон гепатит вируси ташувчиси саналади. Бу кўрсаткич ОИВ ва барча турдаги саратон касалликларига чалинганлар сонидан 12 баравар кўп. Ҳар йили бир миллиондан зиёд киши гепатит туфайли ҳаётдан кўз юмаётгани мазкур хасталикнинг жиддийлигини кўрсатади.
Гепатитга чалинган беморларга аниқ ташхис қўйиш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш долзарб вазифа саналади. Юртимизда бу борада Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи муассаса сифатида фаолият юритмоқда. Марказда фақат гепатит эмас, балки бошқа хавфли юқумли касалликларни ҳам аниқлаш ва даволаш ишлари самарали йўлга қўйилган.
Марказ директори Ботир Тожиевнинг маълум қилишича, жорий йил бошидан вирусли гепатит C турини қонда экспресс-тест орқали тезкор аниқлаш ва полимераз занжир реакцияси усули амалиётга жорий этилган. Шу билан бирга, клиник аҳамиятга эга патогенларнинг антибиотикларга нисбатан сезгирлиги ЕУCAST талабларига мувофиқ текшириб борилмоқда.
Гепатит C ни этиотроп даволаш ва антибактериал муолажада илмий асосланган ёндашувлар қўлланилмоқда. Яқинда марказга жигар фибрози ва циррозини эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи замонавий фиброскан аппарати олиб келиниб, фойдаланишга топширилди.
Кунлик 100 нафар беморни қабул қилиш имконига эга бўлган маслаҳат-диагностика поликлиникасида юқумли касалликлар бўйича мутахассислар беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, мобил клиника фаолияти орқали жойлардаги беморлар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Марказда юқори молекуляр-генетик технологиялар асосида ишловчи замонавий лаборатория, 2 та Миллий коллекция ва 4 та илмий изланишлар лабораторияси фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда ушбу тиббиёт муассасасида туманлар даражасида юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.