Бухоро вилояти ИИБда 10 га яқин раҳбар ўз лавозимидан озод этилди

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида катта кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи, Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази раҳбари, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари, шунингдек, Ғиждувон ва Когон туманлари ИИБ раҳбариятидаги бир қатор масъул шахслар ўз лавозимларидан озод этилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Тергов бошқармаси ва Котибият раҳбарлари сирасидаги айрим ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Мазкур ўзгаришлар ички ишлар органлари тизимидаги иш самарадорлигини ошириш, фаолиятда масъулият ва интизомни кучайтириш мақсадида амалга оширилгани маълум қилинди.