Президент футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини «Келажак бунёдкори» медаллари билан тақдирлади

Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон президентининг фармони эълон қилинди.

Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада мислсиз жасорат ва матонат намуналарини кўрсатгани, Осиё кубогини қўлга киритиб, ўзбек футболи тарихида янги бир шонли саҳифа очгани, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиб келаётгани учун қуйидагилар мукофотланди.

Исмоилов Исломбек Муродбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийси унвони билан мукофотланди.

Абдукаримов Миразиз Эркин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Абдуллаев Фариджон Нодиржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Абдумўминов Азизбек Икромжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Алиев Асилбек Равшанжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Баходирхонов Муминхон Иссохон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Ботиралиев Ҳожиакбар Хайрулло ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Еримбетов Азизбек Мухаммед Али ули — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Избасканов Бахадир Махсетбаевич — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Махмуджонов Дилёрбек Санжарбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Мурадов Амирхон Шухрат ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Мусаханов Муҳаммадали Алижонович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Муҳаммадов Акбар Алишерович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Рустамжонов Неъматуллоҳ Шуҳратжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Рустамов Жамшидбек Аброржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Саидмуродов Беҳрўз Ғайрат ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Сарсенбаев Нурбек Рахатович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Содиқов Сайфиддин Бахтиёр ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Фазлиддинов Абдуллоҳ Зайлиддин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Хакимов Муҳаммад Улуғбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Хасанов Садриддин Зайниддин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Ҳабибуллаев Муҳаммад Қодиржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Шокиров Иброхим Жамшид ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Шукуруллаев Абубакир Азиз ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Жўраев ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.