Гулнора Каримованинг ноқонуний ўзлаштирган пулларининг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди

Гулнора Каримованинг Швейцария банкидаги пуллари бир неча йиллардан буён жамоатчилик учун муҳокамали мавзу бўлиб келмоқда. Кеча ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг Озодликка чиққани ҳақида хабарлар ҳам тарқалди, бироқ Олий суд ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини эълон қилди. Тармоқларда айланган хабарлардан сўнг Каримованинг Швейцария банкидаги пулларининг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилганлиги айтилди. Хўш бу пуллар қайтарилган бўлса нималарга сарфланмоқда, чунки ҳар не қилса ҳам бу пуллар халқнинг пули ҳисобланади.

Гулнора Каримованинг давлат ташқарисидаги активларини қайтариш жараёнини назорат қилиш БМТ шафелигида ташкил этилган “Ишонч” жамғармасига топширилган. Жамғарма котибияти раҳбари Ёнас Аструпнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга қайтариш учун реститусия жамғармасига умумий ҳисобда 313 миллион АҚШ доллари ажратилган, шундан 95 миллион доллар маблағ жамғармага ўтказилган. Аниқроқ айтганда, Швейсариядан БМТнинг Ню-Ёркдаги банк ҳисобига 95 миллион доллар ўтказилган.

Қолган маблағлар эса Швейсария ҳукумати назоратидаги Швейсария банк ҳисобларида сақланмоқда. Демак, жамғарма 95 миллион билан капиталлаштирилиб, ўша 95 миллиондан ҳозирги кунгача 67 миллион доллар миқдоридаги маблағни биз Ўзбекистон аҳолисига фойда келтирадиган иккита соҳа — соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги лойиҳаларга йўналтирганмиз.

Қолган барча маблағлар БМТнинг Ню-Ёркдаги банк ҳисобида ёки Швейсария ҳукуматининг Швейсариядаги банк ҳисобида сақланмоқда. Жамғармадан 67 миллион доллар маблағ ушбу икки йўналишдаги лойиҳалар учун ажратилган. Бу икки йўналишдан Ўзбекистондаги барча фуқаролар доимий фойдаланди. Шунинг учун маблағлар айнан шу икки йўналишга йўналтирилган.

Шунингдек, жамғарма раҳбари биз яна бир нарсани ёдда тутишимиз керак — бу реститусия шартномасида ва жамғарманинг таъсис ҳужжатларида ёзилган: жамғарма Гулнора Каримовага ёки унинг бизнес ҳамкорларидан бирортасига фойда келтирмаслиги керак. Чунки бу ўғирланган пуллар. Чунки бу маблағ одамлардан ноқонуний тарзда жиноий йўл билан олиб қўйилган ва энди Ўзбекистон халқига қайтарилмоқда. Шундай экан, бу пуллар ўғирлаган одамларнинг ўзининг фойдасига ишлатилмаслиги керак”, деган фикрларни ҳам билдирган.