Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индексини эълон қилди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи «яшил» (2023 йилда 31 та), 35 таси «сариқ» (2023 йилда 43 та) ва 13 таси «қизил» (2023 йилда 29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.
Энг юқори баҳоларни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (91,8 балл), Солиқ қўмитаси (90,1 балл), «Ўзавтосаноат» АЖ (89,3 балл), «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (89,2 балл) олган.
Очиқликда самарадорлик кўрсатмаган «қизил» тоифадаги ташкилотлар қаторида эса Андижон вилояти ҳокимлиги (28,5 балл), Кинематография агентлиги (30,4 балл), Оила ва хотин қизлар қўмитаси (50,9 балл), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (52,5 балл) ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги (54,9 балл) кабилар бор.
Агентлик «ижобий ўзгаришлар» дея қуйидагиларни кўрсатмоқда:
▪️ жорий йил баҳолашда ўтган йилга нисбатан «яшил» тоифада баҳоланган давлат идоралари кўлами 21 %га кўпайиб, «қизил» тоифадагилар 15 %га (ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича) камайган;
▪️ бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган;
▪️ энг юқори ижобий ўсиш «Узбекистан Аирwайс» АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.