Қашқадарё вилоятида ичимлик суви ва оқава сув хизматлари нархи кўтарилади. Бу ҳақда 2025 йил 25 апрел куни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарорида келтирилган.
Қарор билан янги нархлар тасдиқланди.
Ҳозирда Қашқадарёда аҳоли учун 1 метр куб сув нархи 2500 сўмни ташкил этади. Янги нарх 3500 сўмни ташкил этади. Улгуржи истеъмолчиларга эса нарх 11 минг сўмгачв ошади (ҳозирда 10 минг сўм).
Бюджет ташкилотларида бу миқдор мос равишда 6 минг ва 7,5 минг сўмни ташкил этади.
Оқова сув: аҳоли учун 1500 сўмдан 3000 сўмга кўтарилади. Бюджет ташкилотларида эса 2500 сўмдан 5000 сўмга ошади. Улгуржи истеъмолчиларда эса 5 минг сўмдан 10 минг сўмга кўтарилади. Мазкур нархлар ҚҚСсиз келтирилган.

Жами 1 км узоқликка 1 метр куб ичимлик сувни етказиб бериш 14 275 сўмга етади.
Мазкур нархлар ОАВда эълон қилингандан 15 кун ўтиб кучга кириши белгиланган.