«Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, прокурорлар, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича ўзларига юклатилган вазифалардан озод этилади.
Секторлар ишига бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда масъул этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида давлат раҳбари ҳуқуқ-тартибот идоралари, прокуратура ва солиқ хизмати ходимларини ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш бўйича ишлардан озод этиш режалари ҳақида маълум қилган эди. Бу эски замонга қайтиш, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ қўйиш дегани эмаслигини таъкидлади.