Абдулла Арипов Урумчида Хитой расмийлари билан учрашув ўтказди

Жорий йилнинг 29-30 апрел кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги икки мамлакат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ҳамда ШУАР Партқўми котибига йўллаган самимий саломлари ва эзгу тилаклари етказилди.

Хитой Ўзбекистоннинг ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкори экани, икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Бунда, Мамлакатлар етакчилари ўртасидаги яқин, ишончли ва самимий биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди, дейилади хабарда.

Учрашувда томонлар савдо, инвестициявий ва технологик ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергия соҳаларида янги лойиҳалар амалга оширилаётгани натижасида ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 13 миллиард доллардан ошганини билдириб, Давлатлар Раҳбарлари томонидан белгилаб берилган 20 миллиард долларлик кўрсаткичга эришиш учун барча имкониятларга мавжудлигини таъкидлади.

Савдо-саноат, транспорт-логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва таълим соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

betebet giriş