4-май куни соат 15:50 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани “Ифтихор” маҳалласидаги «Бинокорлар» кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин чиқди, деб ёзмоқда ФВВ матбуот хизмати.
Ҳодиса ҳақида «112» тизими орқали ФВВга хабар берилгач, ёнғин-қутқарув бригадалари 15:57 да воқеа жойига етиб бориб, оловни 16:22 да қуршаб олишган ва 16:33 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин корхонанинг 90 кв.м майдонида том қисми ва девор қопламасини қамраб олган. Уни ўчиришга 5 та техника жалб этилган.
Хабарга кўра — ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.