Январь–март ойларида 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик чет элга чиққан

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида 1 миллион 519 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 256,5 минг нафарга ёки 20,3 фоизга кўпроқдир.
Ўзбекистонликларнинг чет элга чиқиш мақсадлари қуйидагича тақсимланган:

  • Қариндошларни йўқлаш — 1 189 827 нафар
  • Сайёҳлик — 307 199 нафар
  • Даволаниш — 11 764 нафар
  • Ўқиш — 7 437 нафар
  • Хизмат сафари — 3 320 нафар

Эслатиб ўтамиз, мазкур маълумотлар фақат туристик мақсадларда чиққан фуқароларни қамраб олади. Ишлаш ёки доимий яшаш учун хорижга чиққанлар бу рақамга киритилмаган.