Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан январь–апрель ойларида давлат буюртмачилари томонидан 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:
▫️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси — 2,2 млрд сўмлик;
▫️«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ — 313 млн сўмлик;
▫️Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси — 300 млн сўмлик;
▫️Деҳқонобод тумани ҳокимлиги — 189 млн сўмлик;
▫️Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими — 95 млн сўмлик;
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази — 56 млн сўмлик давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига имкон яратган.
Шунингдек:
▫️«Деҳқонобод калий заводи» АЖ — 10,8 млрд сўмлик;
▫️Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси — 1,9 млрд сўмлик;
▫️Ғузор тумани ободонлаштириш бошқармаси — 1,9 млрд сўмлик;
▫️Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармаси — 1,1 млрд сўмлик;
▫️Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей — 573 млн сўмлик;
▫️Термиз Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази — 572 млн сўмлик;
▫️Ому-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси — 520 млн сўмлик;
▫️Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси — 83 млн сўмлик;
▫️Янгиобод тумани тиббиёт бирлашмаси — 45 млн сўмлик;
▫️Мўйноқ тумани ҳокимлиги — 40 млн сўмлик давлат харидларидаги баҳолаш жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Агентликнинг тақдимномалари билан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди.
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.