Қарши давлат техника университетига янги ректор тайинланди

19 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Қарши давлат техника университетида бўлиб, ҳукумат қарорига мувофиқ ректор лавозимига тайинланган Шерзод Қаландарович Неъматовни университет жамоасига таништирди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбирда вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, вилоятда мавжуд барча олий таълим муассасалари ректори ва проректорлари ҳамда Қарши давлат техника университети жамоаси иштирок этган.

Шерзод Неъматов бунга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаган.