Ҳиндистонда машҳур блогер Жйоти Малҳотра Покистон фойдасига жосусликда гумон қилинаётгани боис қўлга олинди, деб хабар бермоқда BBC.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи бир неча марта Покистонга сафар қилган, мамлакат разведка хизматлари билан алоқа ўрнатган ва у ерлик бир фуқаро билан доимий мулоқотда бўлган. Шунингдек, Малҳотранинг Пахалгамдаги курорт шаҳарчасида туристларга қилинган террорчилик ҳужумига алоқадорлиги бўйича алоҳида тергов олиб борилмоқда.
BBC таъкидлашича, Instagram’да (Meta’га тегишли, Россияда экстремист ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган) Малҳотранинг 133 минг нафар обуначиси бўлган, YouTube’da эса унинг видеоларини 377 минг киши кузатиб борган. Ҳозирда блогернинг барча ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ўчирилган.