Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Словения Республикаси Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар.

Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.


Булар:
— дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
— таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
— транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
— «ақлли» шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
— стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
— сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
— туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.

