Тойлоқ туманидаги тадбиркорлар муаммолари ечилдими?

Тойлоқ туманида тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда Бизнес-омбудсман девонининг Самарқанд вилояти шўъбаси, туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этди.

Бизнес-омбудсман девонининг Самарқанд вилояти шўъбаси ходими Нодир Намозов Ogoh.uz’га маълум қилишича, сайёр қабулда 50 дан ортиқ тадбиркор қатнашиб, ўз муаммо ва таклифларини билдирган.

“Кўтарилган масалалар турли соҳаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Қолган муаммолар бўйича маълумотлар тўпланиб, тегишли ташкилотларга юборилади”, — дея маълум қилди Нодир Намозов.