Германияда 600 мингдан ортиқ киши бугунги кунда сурункали чарчоқ синдроми(МЕ/CФС — мииалгик энсефаломиэлит яъни сурункали чарчоқ синдроми) билан яшамоқда. Бу ҳақда Немис ME/CFS жамияти хабар бермоқда.
Сурункали чарчоқ синдроми билан касалланганлар дам олишдан сўнг ҳам ўзини ҳолдан тойган ҳис қилади. Беморлар уйқу бузилиши, диққатни жамлай олмаслик ва қон айланиши муаммоларига дуч келади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бу касалликни 1969 йилдан буён неврологик касаллик сифатида таснифлаб келади.
Пандемиягача бу синдром бутун дунё бўйича 17 миллион кишида, Германияда эса 250 минг нафар одамда кузатилган. COVID-19 пандемиясидан кейин эса бу кўрсаткич деярли икки бараварга ошди:
2023 йилга келиб Германияда 620 минг бемор қайд этилди. Мутахассислар бу касаллик аёлларда эркакларга қараганда уч баравар кўпроқ учрашини таъкидламоқда.
Касаллик билан яшаётган Ларисанинг айтишича, у ҳар бир кунини “жанг” деб атайди — ва бу жангларда доимий равишда мағлуб бўлади.
“Мен ҳеч нарса ҳис қилмайман. Шунчаки ётаман. Бошқа ҳеч нарсага қурбим етмайди”, — дейди у.
Бугунги кунгача ME/CFS синдромининг сабаблари билан курашувчи махсус даволаш усули мавжуд эмас. Даволаш фақатгина симптомларни енгиллаштиришга қаратилган: бу оғриқ, уйқусизлик, қон айланиши бузилиши ёки хавотирли ҳолатлар бўлиши мумкин.