Данияда пенсия ёши 70 ёш этиб белгиланди

Дания парламенти 2040 йилдан бошлаб пенсия ёшини 70 га ошириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ушбу ўзгариш 1970 йил 31 декабрдан кейин туғилганларга тааллуқли бўлади. Қонун 81 овоз билан ёқлаб, 21 овоз билан рад этилди.

Маълумот учун, Дания 2006 йилдан буён пенсия ёшини умр давомийлигига боғлаб қайта кўриб чиқиб келади. Ҳозирги пайтда пенсия учун ёш чегараси 67 бўлса, 2030 йилда 68, 2035 йилда эса 69 ёшга етиши режалаштирилган.

Қарорга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Касаба уюшмалари ва жисмоний меҳнат қилувчилар, жумладан қурувчилар бу қарорни “адолатсиз” деб аташди.

Шунингдек, Европанинг бошқа давлатларида пенсия ёши турлича: Швецияда — 63, Италияда — 67, Британияда эса 66 ёшдан бошланади.

УзДЖТУ талабаси Эшқобилова Дилсўз