Франция янги атом сувости кемасини тақдим этди

Францияда Ҳарбий-денгиз кучларини модернизация қилиш дастури доирасида “Навал Груп” компанияси томонидан янги “Де Грассе” атом сувости кемаси сувга туширилди. Бу — Барракуда лойиҳаси бўйича қурилган тўртинчи кема бўлиб, ҳозирда якуний йиғиш ва тизимларни интеграция қилиш босқичида.

10 миллиард евролик лойиҳа Франция Мудофаа агентлиги (DGA) ва Атом энергетикаси комиссияси (CEA) назоратида олиб борилмоқда. Асосий ижрочи — “Навал Груп” бўлиб, унда 2500 нафар мутахассис, шу жумладан 800 та ҳамкор ташкилот иштирок этмоқда.

“Де Грассе” 270 кунгача узлуксиз патрул қилиш, сузувчилар ва сув ости қурилмалари учун мўлжалланган махсус камерага эга. Ядровий реактори “Шарль де Голль” авиация кемаси технологиялари асосида модернизация қилинган.

Барракуда дастури 2030 йилгача эскирган “Рубис” синфидаги сувости кемаларни алмаштиришни мақсад қилган. Янги кема Франциянинг ядровий салоҳиятини мустаҳкамлаб, унинг Атлантика ва Ўрта Ер денгизидаги позицияларини кучайтиради.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Франция атом сувости кемаларини тўлиқ ишлаб чиқиш технологиясига эга бўлган беш давлатдан бири ҳисобланади. “Де Грассе” кемасининг денгиз синовлари 2026 йилда бошланиши кутилмоқда.

Шарипова Жамила