Хитойлик олимлар инсон ДНКсига асосланиб, уч ўлчамли юз моделини яратувчи Diffase алгоритмини яратди. Бу ҳақда PCR News хабар берди.
Натижада технология ёрдамида юз модели оргиналидан атиги 3,52 миллиметрга фарқ қилди холос. Бундай мукаммалликга эришиш учун тадқиқотчилар тизимни 10 мингга яқин кўнгиллилар маълумотлари асосида шакллантирдилар. Diffase бурун шакли, ёноқ чизиғи, ияк ва бошқа асосий хусусиятларга таъсир қилувчи генларни таҳлил қилади. Агар ёш, жинс ва ҳатто тана вазни индекси ҳақидаги маълумотлар қўшилса, алгоритм янада аниқроқ ишлайди — юзнинг йиллар давомида қандай ўзгаришини башорат қила олади.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, ушбу кашфиёт келажакда суд тиббиёти, антропология ва тиббиётда катта ютуқлар олиб келади.