Арманистонда чивин орқали юқадиган вирус қайд этилди

Жорий йилда Арманистонда чивинлар орқали юқадиган Ғарбий Нил иситмаси (WNF) касаллигининг биринчи ҳолати қайд этилди.

Таъкидланишича, юқтирганларнинг тахминан 80 фоизи касаллик белгиларини кўрсатмайди.

Клиник белгиларга бош оғриғи, миялжи, тошма, артралгия, бош айланиши ва оғир ҳолатларда менингит, энцефалит, шунингдек, марказий ёки периферик асаб тизимининг шикастланиш белгилари киради.

Эслатиб ўтамиз, Арманистонда ушбу вирусли касаллик билан касалланишнинг биринчи ҳолати 2024 йилнинг 21 августида қайд этилган.Ғарбий Нил иситмаси одамларга чивин чақиши орқали юқади. Инфекция одатда асемптоматик тарзда ривожланади. Касалликнинг мумкин бўлган белгилари гриппга ўхшаш аломатлар ва тери тошмаси ҳисобланади.