Президент Доналд Трамп 12 мамлакат фуқароларини АҚШга киритмаслик тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар берди CBS News телеканали.
Қуйидаги мамлакатлар фуқаролари АҚШга киритилмайди: Афғонистон, Мянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман.
Шунингдек, етти мамлакат фуқаролари учун Қўшма Штатларга киришда қисман чекловлар жорий этилади: Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла.
Чеклов АҚШ хавфсизлигини кўзда тутиб жорий этилаётгани айтилмоқда. «Қора рўйхат»даги мамлакатларда одамлар тегишлича тартибда текширилмаслиги ва муддати ўтиб кетган визалар кўплиги таъкидланади. Фармонда истиснолар ҳам бор: икки фуқаролиги бор шахслар, хорижлик дипломатлар, спортчилар ва яна айрим тоифалар учун чеклов йўқ.