Навоий шаҳри ва Кармана туманлари учун янги нархлар эълон қилинди.
Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши қарори билан чиқинди тарифлари ошади. Қарор 2025 йил 5 июн куни қабул қилинган.
Унга кўра, вилоятнинг Навоий шаҳри ва Кармана туманлари ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тўлов тарифлари иловага мувофиқ тасдиқланди.

Навоий шаҳрида бир киши учун нарх ҚҚС билан 5800 сўмга етади. Кармана шаҳрида бу миқдор 4950 сўмни ташкил этади. Юридик шахслар учун ҳар иккала ҳудудда нархлар 80 080 сўмни ташкил этади.(ҚҚС билан).
Аввалроқ Самарқандда чиқинди тарифлари ошганди.