Сурхондарёда “Дамас” билан тўқнашган 17 ёшли скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди

ЙҲХХ маълумотига кўра, ҳодиса Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласида содир бўлган.

“Дамас” ҳайдовчиси чорраҳада чапга бурилмоқчи бўлган пайтда, қарши йўналишдан келаётган 17 ёшли йигит бошқарувидаги скутер билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчиси сон суяги синиши, бош мия ёпиқ жароҳатлари билан Термиз шаҳри тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.