Исроил дунё бўйлаб элчихона ва консулликларини ёпди

“The Times of Israel” нашрининг хабар беришича, Исроил Эронга уюштирилган ҳарбий зарбалардан сўнг дунё бўйлаб элчихоналар ва консулликларини ёпди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Эронга қарши амалга оширилган ҳарбий ҳужумлар муносабати билан дунё бўйлаб ўз фуқаролари ва дипломатик миссиялари учун махсус кўрсатмалар берди.

Расмий баёнотда қайд этилишича, бу пайтдан бошлаб Исроилнинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари ўз фаолиятини тўхтатади.

Шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги барча исроилликларга махсус шаклни тўлдириб, ўз жойлашуви ва вазияти ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этишни тавсия қилмоқда.