Бухоро вилоятида 2025 йил 1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова хизмати учун янги тарифлар амалга жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Янги тарифларга кўра:
🔹 Ичимлик суви хизмати:
- Аҳоли учун — 1 куб метрга 4 480 сўм;
- Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун — 4 480 сўм;
- Бюджет ташкилотлари учун — 9 520 сўм;
- Улугуржи истеъмолчилар учун — 9 520 сўм.
🔹 Техник сув хизмати:
- Барча тоифадаги истеъмолчилар учун — 2 240 сўм.
🔹 Оқова сув хизмати:
- Аҳоли учун — 4 256 сўм;
- Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун — 4 256 сўм;
- Бюджет ташкилотлари учун — 6 272 сўм;
- Улугуржи истеъмолчилар учун — 6 272 сўм.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, тарифларнинг ошиши мавжуд инфратузилмаларни сақлаш ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиши билан боғлиқ.