2025 йил 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Ахмедабод шаҳри яқинида Air India авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёт қулади. Ҳодиса натижасида жами 274 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Самолётда 242 киши бўлиб, улар орасида 2 нафар учувчи ва 10 нафар борт ходими бор эди. Самолёт шаҳардаги тиббиёт коллежининг ётоқхонаси устига қулагани сабаб, ерда ҳам қурбонлар бўлган.
Ҳозиргача 32 нафар марҳумнинг шахси ДНК таҳлили орқали аниқланган, шундан 13 нафарининг жасади яқинларига топширилган. Шифокорлар 230 нафар қурбоннинг яқинларидан ДНК намунаси тўплаган, бироқ моргда ҳали ҳам 274 та жасад сақланмоқда. Ҳар бир таҳлил 72 соат вақт олиши боис таниш жараёни секин кечмоқда.